Путин: "Европа автомобиль саноати чуқур инқирозда"

Путин: "Европа автомобиль саноати чуқур инқирозда"

Россия президенти Владимир Путин Европа автомобиль саноати чуқур инқирозни бошдан кечираётганини таъкидлади.

У бу ҳақда "Валдай" халқаро мунозара клубининг XXIII йиллик йиғилиши ялпи мажлисида гапирди.

"Европанинг автомобиль саноати қаерда? Корхоналар ёпиляпти. Тез орада ҳаммамиз Хитой машиналарида юрадиган бўламиз. Бу яхшими ёки ёмонми — билмайман, аммо улар арзон ва сифатли", — деди Путин.

Шунингдек, Путин Москва Европа Иттифоқининг парчаланишига интилаётгани йўқлигини билдирди.


Матнда хатолик топсангиз