Путин энди Канадага киритилмайди

Путин энди Канадага киритилмайди

Канада ҳукумати Россия президенти Владимир Путин, ҳукумат аъзолари ва мамлакат ҳарбий қўмондонлиги, шунингдек, санкциялар рўйхатига киритилган бошқа бир қатор, жами мингга яқин шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқламоқчи.

Шимолий Aмерика давлати жамоат хавфсизлиги вазири Марко Мендисино Твиттер микроблоглар тармоғидаги саҳифасида (Роскомнадзор қарори билан Россия Федерациясида блокланган) маълум қилганидек, Канада Россия махсус операцияси фонида Украинани қўллаб-қувватламоқда. "Номақбул" рўйхатдаги барча шахслар аллақачон Канада санкциялари остида ва энди киришга рухсат берилмайди.

Бунинг учун Канада Сенатига Иммиграция ва қочқинларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга мамлакат расмийларига бундай тақиқни жорий этиш имконини берувчи ўзгартириш киритиш ташаббуси киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!