Путин Чеченистон раҳбарини орден билан тақдирлади

Путин Чеченистон раҳбарини орден билан тақдирлади

Маълум қилинишича, Магомед Даудов Рамзан Қодировнинг тақдирлангани ҳақида ўзининг Instagram саҳифасида очиқлаган. Қодиров ушбу орден билан Чеченистон республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги улкан ҳиссаси ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун тақдирланган.

Маълумотларга кўра, Рамзан Қодиров бугунги кунгача «Россия Қаҳрамони» унвони, «Жасорат», IV даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени, «Шон-шараф» ордени, II даражали «Ҳарбий жасорати учун» медали билан тақдирланган. Шунингдек, у Россия Табиий фанлар академиясининг фахрий аъзоси, Чеченистон Республикасининг фахрий фуқароси ҳисобланади.

https://ria.ru/20210929/kadyrov-1752405506.html


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!