Путин: "Бу мумкин эмас"

Путин: "Бу мумкин эмас"

Москвада Қизил майдонда Ғалаба паради Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг нутқи билан бошланди.

Президент, Улуғ ватан урушидаги ҳарбий қаҳрамонлик қадри йилдан йилга ошиб бораётганини таъкидлаб ўтди. Путин барчани ғалаба байрами билан табриклади. Унинг айтишича, бу кун умумий ғурур, мотам ва Ватан ҳимоячиларига чексиз миннатдорлик кунидир.

Бугун уларнинг барчалари улкан ғалаба супасидадир. Улар бу ғалаба учун қон кечди, меҳнат қилди, инсонийликка зид бўлган синовларни бошдан кечирди ва уруш жаҳаннамида букилмас истеҳқом бўлиб турдилар , - деди у.

СССР ва Россия тарихида тарихий жасоратлар намунаси кам эмас. Лекин фашизм устидан қозонилган ғалаба ҳамиша айро ўринда туради.

Душманнинг ҳудудимизга хоинларча амалга оширган босқинидан сўнг енгилишлар, чекинишлар ва оғир йўқотишлар бўлган.

Путин шунингдек, фронт ортида меҳнат қилганларнинг жасорати ҳақида ҳам эслатиб ўтди. Уларнинг машаққатли меҳнати ғалаба тарихига зарҳал харфлар билан битилган.

Президент шунингдек, қатор давлатларда Улуғ Ватан урушидаги воқеалар атайин бузиб кўрсатилаётгани, ва ўз ори ва ғурурини унутиб, нацизмга хизмат қилганлар бугун кумир даражасига олиб чиқилаётганини айтиб ўтди. Улар фактларни бузиб кўрсатиб, ўз фарзандларига ёлғон гапиришмоқда ва ўз аждодларига хоинлик қилмоқдалар.

Бугун сизлар турли мамлакатларда ҳаёт кечирмоқдасиз, лекин ҳаммамиз биргаликда амалга оширган жасоратни бўлиб бўлмайди, бу мумкин эмас. Сизлар ҳамиша бизнинг ардоғимизда бўласиз, барчамиз учун ягона бўлган ғалабани ҳамиша шарафлаймиз , - деди Путин.

Президент шунингдек, ўз фуқароларини ҳимоя қилиш мақсадида мамлакат мудофаа салоҳиятини таъминлаш учун барча зарур ишларни амалга оширишини айтди. РФ шунингдек, экстремизм ва терроризмга аёвсиз зарба беришга тайёр бўлганлар билан ҳам ҳамкорлик қилишга очиқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!