Путин Беларусь-Польша чегарасидаги қочқинлар билан боғлиқ вазиятда Ғарбни айблади

 Путин Беларусь-Польша чегарасидаги қочқинлар билан боғлиқ вазиятда Ғарбни айблади

Унинг сўзларига кўра, миграция инқирозлари "Европа давлатлари томонидан" яратилган.

"Муҳожирлар инқирози қаердан келиб чиққанини унутмаслигимиз керак. Бу муаммоларни сабачиси Беларусми? Йўқ, бу Ғарб давлатларининг ўзлари, Европа давлатлари томонидан яратилган сабаблар. Улар сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий хусусиятга эга", — деди президент.

Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин Беларусь чегарасидаги муҳожирлар инқирозига Россиянинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини, Россия авиакомпаниялари у ерга одамларни ташимаслигини таъкидлади

Европадаги муҳожирлар инқирозининг ҳарбий ва иқтисодий икки сабаби борлигини айтган Путин, уларни Яқин Шарқдаги ҳарбий амалиётлар ва Европа Иттифоқидаги фаровонликнинг юқори даражаси сифатида қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!