Путин АҚШнинг Афғонистонда бўлишини хавфсизлик учун фойдали деб атади

Путин АҚШнинг Афғонистонда бўлишини хавфсизлик учун фойдали деб атади

Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонда бўлиши умумий хавфсизлик учун фойдалидир.

«Биз бошиданоқ Америка қўшинларининг Афғонистонда бўлишини қўллаб-қувватладик ва ўз пайтида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қарорига овоз бердик. Мен ҳали ҳам америкаликларнинг Афғонистонда бўлиши бизнинг ташқи манфаатларимизга зид келмаслигига ишонаман", деди давлат раҳбари "Россия 1" телеканалида.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ армиясининг Афғонистон ҳудудидан чиқарилиши кўплаб хатарларга олиб келиши мумкин.

“Зеро, шундай бўладиган бўлса, Россия минтақадаги барқарорликни сақлаш учун қўшимча пул ажратишига тўғри келади”, деди Путин.

Президент, шунингдек, Россия томони америкаликларнинг Афғонистондаги фаолиятини антитеррор сифатида қабул қилишини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!