Агентликнинг хабар беришича Россия президенти бу ҳақда Озарбойжон етакчиси билан Тожикистондаги учрашувида маълум қилган.
"Учрашув бошида Владимир Путин Илҳом Алиевга Ақтаудаги АZAL самолёти ҳалокатини муҳокама қилишни таклиф қилган. Россия раҳбарининг сўзларига кўра, самолёт ҳалокати, жумладан, осмонда Украина дрони бўлгани билан ҳам боғлиқ.
Путиннинг айтишича, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан учирилган икки ракета АZAL самолётига тўғридан-тўғри тегмаган, балки ундан бир неча метр нарида портлаган.
Путин шунингдек, самолёт жанговар элементлар томонидан эмас, эҳтимол, уларнинг парчаларидан шикастланганини билдирган.
2024 йил 25 декабр куни АZAL авиакомпаниясига тегишли Embraer E190 самолёти Бокудан Грознийга учаётган пайтда Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ҳалокатга учраган эди. Самолёт Украина дронлари Кавказ ҳудудларига ҳужум қилган пайтда зарбага учраган. Ҳалокат натижасида 38 киши ҳалок бўлган, 29 киши эса омон қолган.
Озарбойжон ҳукумати мазкур самолёт Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракетаси томонидан уриб туширилганини билдирган эди. АZAL самолёти ҳалокати ва Россиянинг ушбу воқеа учун жавобгарликни тан олмаслиги Москва ва Боку ўртасида дипломатик инқирозга олиб келганди.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.