Путин 4 та мамлакат билан Ливия бўйича “жиддий суҳбат” ўтказмоқчи

Путин 4 та мамлакат билан Ливия бўйича “жиддий суҳбат” ўтказмоқчи

Россия президенти 23 январда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзосига мурожаат қилиб, Ливияда давом этаётган можарони муҳокама қилиш учун 2020 йилда махсус саммит ўтказишни таклиф қилди.

Владимир Путин Ливиядаги вазият ва бошқа геосиёсий муаммолар бўйича АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция билан «жиддий суҳбат» қилишни истаётганини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, Россия Ливия можаросини ҳал қилиш йўлини топиш учун «ҳар қандай мамлакатда, ҳар қандай жойда» саммит ўтказилишидан хурсанд бўлади.

“Олдимизда жуда кўп вазифалар турибди. Биз улардан бирини яқинда Берлинда муҳокама қилдик. Бу Ливия можаросидир. БМТ Хавфсизлик Кенгашида ушбу муаммога қайтишимиз ва тегишли резолюцияни қабул қилишимиз керак. Биз бу масалани бир нечта ҳамкасбларимиз билан муҳокама қилдик ва менинг тушунимча, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзо мамлакатларининг раҳбарлари бу учрашувни ўтказишга ижобий муносабат билдиришди», дейди Путин.

Manba: tarjumon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!