“Пул ҳақида қайғурманг”: Президент CОVID-19 га қарши курашиш учун давлат мулкини сотишга тайёр

“Пул ҳақида қайғурманг”: Президент CОVID-19 га қарши курашиш учун давлат мулкини сотишга тайёр

Филиппин президенти Родриго Дутерте CОVID-19 пандемияси билан курашда мамлакатни “музлатиб” қўймаслик учун охирги чора сифатида ҳукумат мулкини сотишини айтди.

«Бу ўйиннинг охири нима билан тугайди? Агар пулимиз тугаб қолса, мен ҳукуматнинг мулкларини – Филиппин Маданият маркази, Филиппин халқаро конференция маркази ва ундаги ерларни сотаман. Агар мен бошқа ҳеч нарса тополмасам ва биз чўкиб кетиш арафасида қолсак, мен одамларга ёрдам бериш учун ҳукуматнинг барча активларини сотаман. Мен бу пулларни сизга бераман. Пул ҳақида қайғурманг” деди Дутерте телевизион мурожаатда.

Молия вазири Карлос Домингес CОVID-19 мамлакат иқтисодиётига жуда оғир зарба берганини ва 1,2 миллион киши карантин сабабли вақтинча ишсиз қолганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, 2020 йилда нол ёки манфий иқтисодий ўсиш прогноз қилинмоқда. Бюджет камомади 3,2 фоиздан 5,3 фоизгача ошиши мумкин, чунки ҳукумат киримдан кўпроқ харажат қилмоқда.

«Аммо биз бу вақт ичида одамларни қутқариш ва овқат билан таъминлаш учун кўпроқ пул сарфламоқдамиз. Шунинг учун биз Филиппин иқтисодиёти учун доимий равишда кўпроқ қарз олиш дастурини ишлаб чиқмоқдамиз» деди Домингес.

9 апрель холатига кўра, Филиппинда коронавирусга чалинганлар сони 4,076 нафарга етди ва қурбонлар сони 203 кишини ташкил қилмоқда. 124 нафар бемор тузалган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!