Пул алмашадими? Марказий банк вакили жавоб берди

Пул алмашадими? Марказий банк вакили жавоб берди

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқот вақтида Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов миллий валютанинг қадрсизланиши ва деноминация қилиниши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

— Очиғини айтсам, бу савол ўзимиз учун ҳам қизиқ. Пулнинг қадрсизланиш даражаси, нолларнинг сони кўпайиб бораётгани бундай саволларни келтириб чиқариши аниқ. Биз биринчи навбатда транспортировка, ҳисоб-китоб ҳаражатларини камайтириш ва қулайликлар яратиш мақсадида 50 000 ва 100 000 сўмлик пул чиқардик. Ҳар сафар янги қийматда пул чиққанда шундай савол пайдо бўлади.

Деноминацияни амалга оширишдан мақсад нолларнинг сонини камайтириш. Яъни, 10 минг сўм ўрнига 10 сўм ёки 100 сўм муомалага чиқарилади. Бундай режа Марказий Банкда борми ёки йўқ, деб сўрасангиз, аниқ қилиб, йўқ, деб айта олмайман. Биз бу ҳақда ўйлаганмиз.

Қачондир деноминация бўлади. Аммо аниқ вақтини айта олмайман. Балки беш йилдан сўнг бўлар, балки 10 йилдан сўнг. Биз буни техник ўзгариш, деб қабул қилишимиз керак, — дейди Илҳом Норқулов.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!