ПСЖ Неймарни фақат битта шарт билан «Барселона»га қўйиб юборади

ПСЖ Неймарни фақат битта шарт билан «Барселона»га қўйиб юборади

«Барселона» ПСЖ билан Неймар трансфери борасида тўғридан тўғри музокаралар олиб борди.

Хабар берилишича, иккала томон ҳам шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. ПСЖ Филиппе Коутиньо ҳамда 100 миллион евролик вариантни рад этди. Клуб Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олишни мўлжалламоқда.

Париж клуби бош мураббийи Томас Тухел аввалроқ Дембеле билан Дортмунднинг «Боруссия» клубида бирга ишлаганди. У футболчини жуда қадрлайди ва уни жамоада кўришни истаяпти.

Дастлаб «Барселона» Дембелени сотишни истамаётганди, бироқ клуб раҳбарияти бу таклифга рози эканлигини ҳамда ушбу вариантни кўриб чиқишини билдирди. Дембеленинг ўзи ҳам Париж клубига ўтишга қарши эмас.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!