"ПСЖ" директори: "Неймар кетмоқчи, аммо сотмаймиз"

"ПСЖ" директори: "Неймар кетмоқчи, аммо сотмаймиз"

"ПСЖ" спорт директори Леонардо Неймарнинг трансфери борасида фикр билдирди.

"8 июлда Неймар "ПСЖ"га қайтиши керак эди, аммо бундай қилмади. Биз буни эътиборсиз қолдирмаймиз, уни жазолаймиз. Неймар клубдан кетмоқчи эканлигини ҳамма тушуниб бўлди. Аммо ҳали уч йиллик шартнома бор, унинг трансфери борасидаги таклифларни эса кўриб чиқмаяпмиз.

"Барселона" Неймарнинг қайтишни истаётганини айтди, аммо биз уни Каталония клубига сотмаймиз, чунки таклиф қониқтирмайди. Қачон биз сўраган пулни беришсагина Неймарни сотишимиз мумкин", деди Леонардо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!