Прокуратура ўзини осиб қўйган фарғоналик талаба ҳақида ахборот берди

Прокуратура ўзини осиб қўйган фарғоналик талаба ҳақида ахборот берди

Фарғона вилояти прокуратураси ўзини осиб қўйган Фарғона Политехника институти талабаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий ахборот берди.

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ навбатчилик қисмининг жорий йил 4 март куни соат 07.30 да Фарғона шаҳар прокуратурасига берган хабарига кўра, Фарғона политехника институти 2-курс талабаси Ўзбекистон тумани Қирқкетмон МФЙ Қумбости қишлоғида яшаган 1995 йил 12 мартда туғилган Н.И. Фарғона шаҳар, Фарғона кўчаси 124-сонли кўп қаватли уй рўпарасидаги томорқадаги ўрик дарахтига арқондан сиртмоқ ясаб ўзини ўзи осиб вафот этган. Мазкур хабарга асосан ҳодиса жойи Фарғона шаҳар прокуратураси ва ИИБнинг тезкор тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилган. Аниқланишича марҳум Н.И.нинг мурдаси бўйин қисмида странгуляцион эгат бўлиб, бошқа тан жароҳатлари бўлмаган.

Шунингдек, унинг ўлими сабаблари ва вақтини аниқлаш мақсадида суд маълумотномасида суд тиббий экспертизаси тайинланган. Суд-тиббий экпертизасининг дастлабки маълумотномасида Н.И.нинг ўлимига бўйин аъзоларини сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва мазкур ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!