Профессионал билимга эга бўлмаган хонандалар: Райҳона - филолог, Усмонова - юрист, Раҳматуллаев – тарихчи

Профессионал билимга эга бўлмаган хонандалар: Райҳона - филолог, Усмонова - юрист, Раҳматуллаев – тарихчи

Ўзбекистонда аксарият хонандалар профессионал билимга эга эмас. Уларнинг кўпчилиги фаолиятини ҳаваскорлар сифатида бошлаган. Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари қайси олийгоҳларни битирган?

Ушбу рўйхат журналист Наргиза Муродова томонидан тузиб чиқилган, дея ёзмоқда "Everyday.uz".

Райҳона:

Хонанда Жаҳон тиллари университети битирувчиси ҳисобланади. У инглиз тили филологияси факультетида ўқиган. Хонандалик карьерасини бошлагунга қадар фортепиано чалишни билган, холос.

Нилуфар Усмонова:

Нилуфар "Vinehall School" (Англия)да таҳсил олган. Кейинчалик "Sherborne International College"да ўқишни давом эттирган. 2006 йилда Тошкент юридик университетини тамомлаган. Юрист дипломини олгач, онаси каби хонанда бўлишни мақсад қилган.

Улуғбек Раҳматуллаев:

Хонанда Тошкент давлат шарқшунослик институти тарих факультетини тамомлаган.

Баҳром Назаров:

Хонанда Тошкент темир йўллари институтида ўқиган. Диплом олгач, фақатгина бир марта поезд ҳайдаган.

Шаҳзода Муҳаммедова:

Актриса Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг халқаро туризм факультетида таҳсил олган.

Шаҳзода Матчонова:

Халқаро иқтисодиёт ва дипломатия универститетини тамомлаган актриса халқаро муносабатлар ўрнига кинони танлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!