Президентнинг ўғли ҳам ғалати қарорлар чиқаришни бошлади

Президентнинг ўғли ҳам ғалати қарорлар чиқаришни бошлади

Туркманистон пойтахти Ашхобод ва Туркманободдаги дўконларга энди фақат рўйхатдан ўтгандан кейин ташриф буюриш мумкин. Аzathabar.com хабарига кўра, узундан-узоқ навбатлар Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг "имиджини туширмоқда" экан.

Шу муносабат билан Туркманистон Бош вазирининг ўринбосари, президентнинг ўғли Сердар Бердимуҳамедов отаси каби ғалати қарорлар чиқаришни бошлади. Унинг фармони билан энди дўконлар олдидаги навбатда тўпланиб туришни тақиқлади. Энди дўконларга фақат белгиланган вақтда телефон орқали ташриф буюриш мумкин.

Дўконлар яқинида навбатда турган фуқаролар энди яқин атрофдаги биноларнинг подъездларида яширинишга мажбур бўлмоқда. Дўконлар орқа эшик орқали ишлашга мажбур бўлмоқда. Иқтисодий инқироз туфайли аҳоли маҳсулотлар сал арзонроқ бўлган давлат дўконларида навбатда туришни бошлаган.

Оммавий янгиликлар хизмати эса Бердимуҳамедов набираси билан бирга янги қўшиқ ёзганини завқ-шавқ билан хабар қилмоқда. Мусиқий композиция "Менинг оппоқ шаҳрим – Ашхобод" деб номланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!