Президентнинг қизи Янги йилни қаерда кутиб олиши ҳақида маълум қилди

Президентнинг қизи Янги йилни қаерда кутиб олиши ҳақида маълум қилди

Қозоғистон Парламент Сенати депутати Дариға Назарбоева Янги йилни қандай ва қаерда кутиб олиши ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

«Янги йилни доим оила даврасида, онам ва отам билан кутиб оламиз. Бутун оиламиз, фарзандлар, невара ва эваралар йиғилади. Янги йилни Олмаотада ота-онамизнинг уйида кутиб оламиз. Бу кунни ҳамма интизорлик билан кутади», — дейди сенатор Остонадаги журналистларни тақдирлаш маросимидан сўнг.

Дариға Назарбоеванинг сўзларига кўра, бу бутун оила бир ерда жам бўлиб, мулоқот қилиш имкониятига эга бўладиган кун. Сенат депутати оила аъзолари ва яқинларига совғани қандай танлаши билан бўлишди.

«Онам, масалан, табиий уйда ўстириладиган гуллардан бошқа совға қилмасликларини истайди. Унга «ўлик», яъни узилган гуллар совға қилишларини ёқтирмайди. Шу йўл билан биз уйимизни ўсимликларга тўлдирамиз. Болалар эса албатта ўйинчоқ ва компьютер ўйинлари совға қилишларини истайди. Катталар эса рамзий эътибор белгиларини. Яъни бу ерда қозоғистонликларни ҳайратга солиш борасида ҳеч нарса айта олмайман, биз ҳамма сингари оддий оиламиз, худди шундай қувнаймиз ва улар каби йиғилишини ёқтирамиз. Ва албатта онамнинг бешбармоқ таомларини ейиш мазза. Бугун онам бизлар учун ўз қўллари билан қази тайёрлаяпти. Онам миллий таомлар тайёрлашга жуда уста», — дейди сенатор.

daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!