Президентликка собиқ номзод Бабанов сўроққа чақиртирилди

Президентликка собиқ номзод Бабанов сўроққа чақиртирилди

Яқинда Қирғизистонга қайтган Омурбек Бабанов молия полициясига сўроқ учун чақиртирилди.  

Sputnik Қирғизистон ёзишича, у полицияга келган ва “Қирғизистон” тижорат банки иши бўйича сўроқ қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бабанов 2017 йилда президент сайловларига ўз номзодини қўйганди, бироқ Сооронбай Жээнбековга мағлуб бўлди.

Жээнбеков Бабановни коррупцияда айблаб, озодликдан маҳрум этишни ваъда берган. Таҳдидлар таъсир қилди: сайлов натижаларидан сўнг Бабанов мамлакатни тарк этади. Унга нисбатан иккита жиноий иш қўзғатилади.

Бабанов 9 август куни Бишкекка қайтганди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!