Президентликка илк номзоди кўрсатилган Нарзулло Обломуродов ким?

Президентликка илк номзоди кўрсатилган Нарзулло Обломуродов ким?

Нарзулло Наимович Обломуродов 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1996 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда 2000 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия)ни тамомлаган. Мутахасислиги иқтисодчи. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Н.Обломуродов кўп йиллар олий таълим тизимида, жумладан, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент молия институтида кафедра мудири, факультет декани лавозимларида фаолият юритган.

Банк-молия соҳаси ҳамда давлат бошқарув органлари тизимида, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида масъул лавозимларда ишлаган.

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Н.Обломуродов 2021 йил 1 февралдан Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Нарзулло Обломуродов оилали, уч нафар фарзанди бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!