Президентга маслаҳат: Путин билан яккама-якка учрашма

Президентга маслаҳат: Путин билан яккама-якка учрашма

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко бўлажак “норманд тўртлиги” саммитидан хавотирда ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Зеленскийга Россия етакчиси Владимир Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат бермоқда, деб хабар қилади РИА Новости.

“Энг муҳим маслаҳат: Путинга ишонмаслик... Путин билан юзма-юз учрашмасликни маслаҳат берган бўлардим”, - деган Порошенко.

Қолаверса, у Зеленскийга учрашув кун тартибига Россиянинг Украина учун фойда келтирмадиган келишувлар тўпламини шакллантиришига имкон бермаслик учун газ масаласини киритмасликни маслаҳат берган.

“Норманд тўртлиги” кўринишидаги Украина бўйича музокаралар 2014 йил июнь ойидан буён мавжуд. Унда Россия, Германия, Украина ва Франция етакчилари Донбассдаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишади. Навбатдаги саммит 9 декабр куни Парижда ўтказилиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!