Президент ёлғончи амалдорга: "Аризангни ёзасан, йўқоласан! Ёшсан-да, бўлмаса камида 15 йил қамоқда ўтирардинг"

Президент ёлғончи амалдорга: "Аризангни ёзасан, йўқоласан! Ёшсан-да, бўлмаса камида 15 йил қамоқда ўтирардинг"

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан бўлган йиғилишда божхона хизмати ходимини сўроқ қилиб, унинг ёлғончи эканлигини фош қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Президентнинг мазкур божхона ходими қилган суҳбати Тожикистон марказий давлат телеканали орқали эфирга узатилди.

Раҳмон амалдорни микрофон қаршисига чорлаб, қуйидаги саволларни беради:

Эмомали Раҳмон: Неча йилдан бери ишлабяпсан?

Божхоначи: Бир йилу саккиз ой.

Эмомали Раҳмон: Бир йилу саккиз ой? Нечта уйинг бор? Ростини айт!

Божхоначи: Учта.

Эмомали Раҳмон: Нечта машинанг бор?

Божхоначи: Битта.

Эмомали Раҳмон: Битта эмас, тўғрисини айт. Қўлимда маълумотлар бор.

Божхоначи: Иккинчиси меники эмас. Биттаси менинг номимда.

Эмомали Раҳмон: Биттаси бошқа кишининг номида, биттаси эса сенинг номингда. Машинанг неча пул туради?

Божхоначи: ... (сукунат)

Эмомали Раҳмон: Нечта хорижий тилни биласан?

Божхоначи: Уч тилни биламан.

Эмомали Раҳмон: Қайси олийгоҳни битиргансан?

Божхоначи: Россия дипакадемиясини, Муҳтарам жаноб...

Эмомали Раҳмон: Ёлғон айтяпсан, битирмагансан.

Божхоначи: Давлат хизмати... шундай, шундай.

Эмомали Раҳмон: Битирмагансан, ёлғон гапирма!

Божхоначи: Ҳа, битирмаганман, Муҳтарам жаноб, сабаби шундаки...

Эмомали Раҳмон: Саводсизлигинг учун ҳайдаб юборишган. Нега давлат раҳбарининг фарзандлари номидан гапирасан? Ёш кадр аҳволига қаранг! Гуноҳинг бошингдаги сочингдан ҳам зиёд. Тушундингми? Қаерда ишлаган бўлсанг, ҳамма жойда сенга жазо бериб, ҳайдаб юборишган. Сени қандай қилиб ишга олишганига ҳайронман. Ҳеч кимга итоат қилмайсан. Ҳатто салом бермайсан! Нима, осмондан тушганмисан? Қонун нима ким учун? Гуноҳинг йўқми? Камчилигинг йўқми?

Божхоначи: Бор, бор.

Эмомали Раҳмон: Борасанда, аризангни ёзасан, йўқоласан! Ёшсанда, бўлмаса камида 15 йил қамоқда ўтирардинг.

Суҳбат сўнгида Раҳмон амалдорга хорижга чиқариб юборган пулларини қайтаришни буюрди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!