Президент томонидан Бухородаги фожиада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 млн сўмдан ажратилди

Президент томонидан Бухородаги фожиада ҳалок бўлганларнинг оилаларига 10 млн сўмдан ажратилди

Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан Бухоро вилоятида автобусдаги газ баллони портлаб кетиши оқибатида вафот этганларнинг оиласига моддий ёрдам пуллари ажратилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ Kun.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, вафот этганларнинг оиласига 10 млн. сўмдан, оғир тан жароҳати олганларга 5 млн. сўмдан ва  қолган жароҳатланганларга 2 млн. сўмдан моддий ёрдам пуллари ажратиб берилган.

Марҳумларнинг жаноза маросимлари учун барча харажатлар Вобкент туман ҳокимлиги томонидан амалга оширилмоқда.  

Бундан ташқари, аниқланишича, Қоровулбозор туманидаги “Раҳмон Аҳмад” фермер хўжалиги раиси Р.Аҳмедов, Вобкент тумани “Пушмон” МФЙ, “Хайрабодча” қишлоғида яшовчи Г.Розиқова томонидан 25 нафар фуқаролардан иборат қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш учун ташкил қилинган мавсумий мадад гуруҳи билан кунига ҳар бир ишчига 25 минг сўм ҳақ тўлаш эвазига фермер хўжалигида экилган маккажўхори бошоқларини териш, шунингдек жабрланганларнинг сўзига кўра, пахта териш учун оғзаки келишиб, Вобкент туманидан Қоровулбозор туманига олиб кетаётган вақтда ушбу ҳодиса содир бўлган.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!