Президент таълим муассасалари агентлиги 300 нафардан зиёд педагогларни ўқитиб, халқаро сертификат тақдим этди

Президент таълим муассасалари агентлиги 300 нафардан зиёд педагогларни ўқитиб, халқаро сертификат тақдим этди

Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда Президент мактаблари ва ихтисослаштирилган мактаблар раҳбар ва педагог ходимларининг касбий маҳоратини ривожлантиришга қаратилган семинар тренинглар ташкил этилди.
Хабарингиз бор, кеча Президентимиз таълим сифатини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказдилар ва ушбу йиғилишда илғор халқаро тажриба ва стандартлар асосида мактаблар муаллимларининг малакасини ошириб бориш зарурлиги таъкидланди.
Замонавий таълим тизимида ўқувчидан билимга асосланган маълумотлардан кўра, амалиёт кўникмалари талаб этилмоқда. Шундай экан, сифатли таълим тизимини ташкил қилиш учун малакали устозларга эҳтиёж бор.
Ўқитувчилар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган бу каби тадбирлар янги ташкил этилган Президент мактаблари ўқитувчилари учун тажриба алмашиниш майдони бўлди. Ҳафта давомида ўтказилган тренинглар педагог кадрларнинг Президент мактабларида Cambridge Assessment дастуридан самарали фойдаланишини таъминлашда кўмаклашади.
Шунингдек, бу тренинглар педагогларга замонавий методикалар билан танишиш ва янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлашларида ҳам ёрдам беради.

Агентлик педагоглари учун ташкил этилган мазкур ўқув-тренинг ҳафталиги уларнинг иш тажрибасида кўмакчи бўлади.
8 кун давом этган ўқув-семинарларида иштирок этган барча педагогларга ўз йўналишлари бўйича халқаро Cambridge даструларини ўқитиш бўйича сертификатлари тақдим этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!