Прeзидeнт стипeндияси соҳиблари учун афзалликлар бeлгиланди

Прeзидeнт стипeндияси соҳиблари учун афзалликлар бeлгиланди

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра, таянч докторантлар учун Президент стипендиялари ҳар йили таянч докторантуранинг охирги курсидаги ўқиш даври учун стипендиянинг икки баробари миқдорида тайинланади. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали хабар бермоқда.

Президент стипендияси соҳиби бўлган магистратура талабалари таянч докторантурага кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади.

Эндиликда таянч докторантура ва докторантура таълим шакллари Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилмайди.

Шу билан биргаликда, магистратура босқичида Президент стипендияси соҳиби бўлган шахслар докторантурада давлат бюджети маблағлари ҳисобига таълим олишади.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!