Президент: "Сотиш ваколати ҳокимларга берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш лозим"

Президент: "Сотиш ваколати ҳокимларга берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш лозим"

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

🔹Йиғилишда тадбиркорларга таклиф этиладиган 479 та корхонанинг ҳар бирига алоҳида ёндашиш, уларни соддалаштирилган тартибда савдога чиқариш кераклиги таъкидланди.

🔰 Масалан, Қарши шаҳридаги “Техник таъмирлаш-бутлаш” корхонасининг 2 гектар ер майдони ва 6,5 минг квадрат метрлик биноларидан фойдаланилмаяпти. Айни пайтда, бу ерда юзлаб тадбиркор ўз бизнеси учун ер ажратиш тўғрисида мурожаат қилган. Бундай мисолларни ҳар бир вилоятда кўплаб топиш мумкин.

💰 Шу боис, бўш ер ва иншоотларни хатловдан ўтказиб, корхоналар эҳтиёжидан ортиғини аукционга чиқариш зарурлиги айтилди. Аввал қабул қилинган қарорлар доирасидаги ҳамда сотиш ваколати вилоят ҳокимларига берилган давлат объектларини хусусийлаштириб, янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

🏬 62 та йирик корхонани олдин инвестициявий жозибадорлигини ошириб, кейин хусусийлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

📉 Мисол учун, “Қўқон нефтгаз пармалаш ишлари” корхонасининг йиллик тушуми 85 миллиард сўм бўлса-да, соф фойдаси катта эмас.

Ёки, “Хоразмсувқурилиш” корхонаси сўнгги 2 йилда фойда олмаган. Ваҳоланки, Янгиариқ туманида ушбу корхонага тегишли 1 гектардан зиёд ер майдони ва 3 минг квадрат метрдан ортиқ даромад келтирмайдиган бинолари мавжуд.

🔎 Мутасаддиларга бу каби корхоналарни хусусийлаштиришдан аввал “диагностика” қилиш, аудитдан ўтказиш ва ҳисоб-китобини тўғрилаш бўйича манзилли дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!