Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 январь куни Жўшқин Гужарат 2019 IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.

Саммитнинг асосий тадбирлари эртага, 18 январь куни бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари саммит ялпи сессиясида нутқ сўзлайди, шунингдек, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан музокара ўтказади.

Нарендра Моди ташаббуси билан 2003 йилдан буён Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиб келинаётган Жўшқин Гужарат саммити минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири ҳисобланади.

Ҳиндистон фармацевтика саноати маркази бўлган Гужаратда дунёдаги энг илғор компаниялар фаолият юритади. Саммит доирасида улар билан мамлакатимиз компаниялари ва ҳудудлари ўртасида савдо ва бизнесни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!