Президент: “Россия "мажбуриятларини бажармайдиган шерик"

Президент: “Россия "мажбуриятларини бажармайдиган шерик"

Эстония президенти Керcти Кальюлайд Россияни Таллин учун "энг қийин шерик" деб билади. Унинг фикрича, Москва гўё халқаро мажбуриятларини бажармайди. Бу ҳақда у “EurActiv” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Сир эмаски, Россия халқаро ҳужжатлардаги ўз имзосига аҳамият бермайди..." дейди Эстония раҳбари. Шунингдек, у бу борада жиддий хавфлар мавжудлигини таъкидлади.

Кальюлайднинг айтишича, Россия Таллинга тўғридан-тўғри таҳдид солмайди, чунки "НАТО иттифоқчиларини 100% ҳимоя қила олади". Бироқ, унинг қайд этишича, Эстония ҳатто "энг қийин шериклар" билан ҳам мулоқот қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!