Президент Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилди

Президент Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилди

Қозоғистонда маҳкумларга бериладиган энг олий жазо-ўлим жазоси бекор қилинди. Бу ҳақда президент веб-сайтида шанба куни эълон қилинди.

Веб-саҳифада берилган маълумотларга кўра, президент Қосим-Жомарт Токаев Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни ратификация қилиш бўйича ҳужжатни имзолаган бўлиб, ушбу ҳужжат ўлим жазосини бекор қилади.

Қозоғистонда 2003 йилдан буён ўлим жазосини амалга ошириш тўхтатиб турилиб келинаётганди. Аммо, судлар баъзи истисно ҳолатларда маҳкумларга энг олий жазони беришган. Бундай истисно ҳолатларда асосан террористик характердаги жиноятларда айбдор деб топилганлар ўлимга ҳукм қилинган.

2016 йилда Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаота шаҳрида содир бўлган қўзғолон пайтида саккиз полициячи ва икки фуқарони отиб ташлаган Руслан Кулекбаев қатл этилиши керак бўлган маҳкумлар орасида эди. Энди Кулекбайев ўлдирилиш ўрнига умрбод қамоқ жазосини ўтайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!