Президент қарори билан COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

Президент қарори билан COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси амалга оширилади

✍? “Жаҳон банки иштирокида “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди.

? Қарор билан “Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш” лойиҳаси параметрлари тасдиқланди.

? Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш учун соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, карантин тадбирлари амал қилиши даврида кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришдан иборат. 

? Лойиҳанинг умумий қиймати 106 757,1 минг долларни ташкил этади. 

? Соғлиқни сақлаш ва Молия вазирликлари Халқаро тараққиёт уюшмасининг (ХТУ) кредитидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

☑️ ХТУ кредитидан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли котибияти томонидан амалга оширилади.

? Лойиҳа доирасида тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун сотиб олинадиган тиббий буюм, тиббий техника ва жиҳозлар рўйхати тасдиқланади.

❗️Лойиҳа доирасидаги маблағлар ҳисобидан ишсизлик бўйича нафақаларнинг манзилли ажратилиши таъминланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!