Президент қандай китобларни ўқимоқда?

Президент қандай китобларни ўқимоқда?

Бугун Қозоғистон президентининг иш столида Алек Росснинг "Келажак индустрияси", Ювал Ноа Харарининг "21 аср учун 21 дарс" ва Юсуф Баласагунинг "Қутлуғ билимлар", Парага Ханнинг "Келажак - Осиёники" каби китобларни кўриш мумкин. У, шунингдек, кўплаб газеталарни ҳам кўздан кечириб боради, Тайм, Эканомист журналларини ўқийди, шунингдек, Le Monde ва "Жэньминь жибао" нашрларини ҳам электрон кўринишда ўқиб боради. Бу ҳақда Tengrinews.kz президентнинг матбуот котиби Берик Оулига асосланиб маълум қилди.

"Биласизми, яқинда президент буюк Абайнинг юбилейи муносабати билан ўтказилган тадбирда иштирок этди. Менинг билишимча, давлатимиз раҳбари бу тадбирга тайёргарлик кўриш учун Абайнинг "Ҳикматлар китоби"ни ўқиб чиқди. Жаҳон классикларига келсак, у, айниқса, русларнинг тасодифан классик деб номлармаган ҳақиқий адабиётини яхши билади", - деган Берик Али. 

Матбуот котибининг қайд этишича, сўнгги пайтда Қосим Жўмард Тўқаевда китоб ўқиш учун жуда кам вақт қоляпти.
"Шунга қарамай, у сиёсий адабиётга ҳам, бадиий адабиётга ҳам, янги нашр этилган илмий ишланмаларга ҳам вақт ажратишга ҳаракат қилади. Менинг билишимча, президент бир нечта китобни олдинма-кейин эмас, бир вақтда ўқишни маъқул кўради".
Қайд этиш лозимки, бугун Қосим Жўмард Тўқаевнинг президентликка киришганига 100 кун тўлди.
ca-news.org


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!