Президент огоҳлантирилди: унга қарши суиқасд уюштиришмоқчи

Президент огоҳлантирилди: унга қарши суиқасд уюштиришмоқчи

Молдова президенти Игорь Додонга аноним хат ёзиб, унга қарши уюштирилаётган суиқасд ҳақида хабар берилган, дея ёзади Газета.ru .

Дарё нашрига кўра, аввалроқ Аргументи и факти в Молдове нашрида хатнинг сурати босиб чиқарилган. Молдова президентининг матбуот котиби ушбу хабарнинг тўғри эканини тасдиқлаган.

Хатда амалдаги Демократик партиянинг етакчиси Владимир Плахотнюк сайловдан кейин дарҳол президентга суиқасд уюштиришмоқчи экани ёзилган.

Унинг асосий мақсади бўлғуси парламентда социалистлар фракциясини бошлиқсиз қолдириш кейин эса пўписа ёрдамида социалист депутатларни ўзига оғдириб олиш , дейилади хатда.

Маълум қилинишича, хатнинг нухсаси АҚШ элчиси Дерек Хоганга, ЕИ элчиси Пётр Михалкога ҳамда Россия элчиси Олег Васнецовга юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!