Президент нега қизнинг шапкасини юзига улоқтирди? (видео)

Президент нега қизнинг шапкасини юзига улоқтирди? (видео)

Украина президенти Пётр Порошенконинг Запорожьедаги ғалати хатти-ҳаракати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг ғазабига сабаб бўлди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқ оламида Украина етакчисининг сайловчилар билан бўлган учрашувда акс эттирилган видео жойлаштирилган эди. Кадрларда Порошенконинг учрашувга келган сайловчилар қўлини сиқиб кўришаётганини акс эттирилган кадрларни кўриш мумкин. Аммо қандайдур бир он у оломон орасидаги қизнинг шапкасини ечиб олиб, унинг юзига улоқтиради. Бу ҳаммаси шунчалик тез содир бўладики, қиз Порошенконинг қилиғига қандай муносабат билдиришини билмайди.

Порошенконинг бу хатти-ҳаракати интернет фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Айримлар президент ўзига нисбатан ёқимсиз сўзлар эшитди ва шунинг учун шу тарзда ўз муносабат билдирди, дея тахмин қилишмоқда. Бошқалар эса уни маст бўлган деб ҳисоблашмоқда.

Украинада агар одамнинг шапкасини ечиб олсанг, президент бўласан, деган урф-одат бор , - дея изоҳлайди фойдаланувчилардан бири.

Яхши ҳам шапкасини ечиб олди, бошқа нарсасини эмас , - деб заҳарханда қилади бошқаси.

Пётр Порошенко матбуот хизмати ушбу ҳодиса ҳеч қандай изоҳламади.

Украинада навбатдаги президент сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Давлат раҳбари лавозимига 44 та номзод даъвогарлик қилмоқда. Сўровлар натижасига кўра, амалдаги президент Порошенконинг рейтинги 14 фоиздан ортиқни ташкил этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!