Президент мактаблари ўқувчилари A-Level' имтиҳонларида энг юқори натижани қўлга киритишди

Президент мактаблари ўқувчилари A-Level' имтиҳонларида энг юқори натижани қўлга киритишди

Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтган А-левел имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Президент мактаблари ўқувчилари жуда юқори кўрсаткич қайд этишди, дея хабар бермоқда Президент таълим муассасалари агентлиги Ахборот хизмати.

Хусусан:
- Наманган шаҳридаги Президент мактабида эса кимё фанидан 100%,
- Тошкент шаҳридаги Президент мактабида математика фанидан 96%, биология фанидан 94%,
- Нукус шаҳридаги Президент мактабида математика ва физика фанларидан 87 фоизлик сифат кўрсаткичи қайд этилди.

Абдул Ҳамеед, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг кимё фани ўқитувчиси:

- Буюк Британияда ўқувчилар А-левел дастури асосида 13 йил таълим оладилар. Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчилари эса 2-3 йил ичида А* даражасини қўлга киритишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!