Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг оёғига ким болта ураётганини айтди

Президент маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг оёғига ким болта ураётганини айтди

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Шавкат Мирзиёев раислигида кеча, 17 сентябрь куни саноатни жадал ривожлантириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш ва кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Давлат раҳбари йиғилишдаги нутқида бугун иқтисодиётда яратиб берилган имконият ва имтиёзлардан амалдорлар ва сохта тадбиркорлар фақат ўз манфаатлари йўлида фойдаланиб қолаётганини қаттиқ танқид қилди. 

“Кечаги усул билан, кечаги тизим билан, кечаги дунёқараш билан ишлаяпмиз. Биз бозор иқтисодиётига ўтяпмиз-ку. Бизнинг эркин ва очиқ иқтисодий сиёсатимизни ҳамма тўғри тушунмаяпти. Очиғини айтадиган бўлсак, берилган имтиёз ва имкониятларни ўзининг тор манфаати йўлида ишлатаётган амалдор ва сохта тадбиркор сони кундан-кунга ортиб боряпти”.

Мирзиёев иқтидорга келган илк кунлариданоқ, мамлакатда валюта сиёсатида кечкин ўзгаришлар юз берди.  Ташқи савдо ва валюта операциялари эркинлаштирилди. Далват раҳбари бу ҳақда гапираркан, бўлаётган ўзгаришлардан яна ва яна четдан импорт маҳсулот олиб киришга фойдаланиб  қолаётганлар талайгина, дейди "qalampir.uz".

“Ташқи савдо учун валютани эркинлаштириб берганимиздан айрим шахслоар фақат импорт қилиш мақсадида фойдаланиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг оёғига болта урмоқда. Бу кетишда иқтисодиётнинг барқарорлиги ва саноатнинг ривожига жиддий путур етишини наҳотки кўпчилик раҳабарлар ҳалигача тушуниб етмади. Биз эркин давлат, ҳалол давлат, пок давлат, адолатли давлат, рақобатбардош давлат, инвестицион жозибадор давлат деб дунёга ўзимизни билдиряпмиз-ку. Шунинг учун тармоқлар ва ҳудудларнинг барча имкониятларини тўлиқ ишга солиб, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга йўналтирилган ўзимизнинг саноат сиёсатимизни юритишимиз шарт деб ҳисоблайман”, дейди Президент. 

Ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кескин кенгайтириш ва чуқурлаштириш масалалари атрофлича муҳокама этилди. 

Жорий йилда ҳудудий импорт ўсиши тармоқлардагига нисбатан 2 баробар юқори бўлиши кузатилмоқда. Бу ҳудудларда ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш учун катта эҳтиёж борлигини яққол кўрсатади.

Шавкат Мирзиёев фикрларида давом этаркан, мамлакатдаги ислоҳотлар, пенсия, ойлик маошларнинг оширилиши, бунёдкорлик ўз-ўзидан бўлмаслиги, барча бевосита иқтисодга бориб тақалишини яна бир бор эслатди. 

“Эртага биз одамларимизни боқишимиз керак. Ойликларимизни кўпайтиришимиз керак. Пенсия, нафақа ва қурилишлар қилишимиз керак. Қани саноат, қани локализация? Бу барометр, эртанги куни Ўзбекистоннинг”, дейди Президент. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!