Президент: "Коронавирус ичадиган ва чекадиганларга сабоқ бўлади"

Президент: "Коронавирус ичадиган ва чекадиганларга сабоқ бўлади"

Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус эпидемиясини гиёҳвандлар учун яхши дарс деб атади. Бу ҳақда 16 апрель, пайшанба куни БелТА хабар бермоқда.

"Гиёҳвандлар ва чекувчилар учун бу яхши дарс. Биз буни оғир пневмония ҳолатида кўрмоқдамиз. Пневмонияга чалинганларнинг аҳволи коронавирус юқтирганда оғирлашади. Ушбу пандемиядан кейин ҳаётингизни қандай ташкил этиш ҳақида ўйлаб кўрасиз", деди Лукашенко.

Лукашенко бир неча бор коронавирус атрофидаги вазиятни психоз деб атаган. Шунингдек, у эпидемия тарқалишига қарши карантин чораларини жорий этишдан бош тортди ва Белорусда бирорта ҳам одам "фақат коронавирус"дан ўлмаганига ишонтирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!