Президент: «Ҳаётимизда босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор»

Президент: «Ҳаётимизда босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор»

«Ўқитувчи ўз устида ишлаши, билим ва маҳоратини ошириши учун қўшимча методик ёрдамни қаердан олади? Албатта, бу соҳага оид китоб ва қўлланмалардан, махсус педагогик нашрлардан олади. Афсуски, биз кейинги йилларда мажбурий обуна баҳонасида ихтиёрий обунани ҳам йўқ қилдик. Албатта, бу бировларга ёқмайди. 

Халқ таълими вазири замонавий,  «ахборот технологиялари бор, журналам керак эмас, газета ҳам керак эмас», деганини кўп эшитяпман мулоқотларда. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз унга тайёр эмасмиз. 

Шундай аянчли ҳолга келдикки, ҳатто айрим раҳбарлар газета ўқимаслиги билан мақтанадиган бўлиб қолдилар. «Менинг компьютеримда ҳамма нарса бор, менинг телефонимда ҳамма бор», деб. Йўқ, газета ҳам, журналлар ҳам ўқиш керак, бу — замон талаби. Ўқитувчи ўзининг ижобий таълимини, билимини, методикасини ёзиши керак, муҳокама қилиши керак.

Ўзингиз биласиз, дунёда компьютер технологиялари энг ривожланган давлатлардан бири бу – Япониядир. Лекин ушбу мамлакатда кунига 3-4 миллион нусхада нашр этиладиган газеталар борлигига нима дейсиз? Айтмоқчиманки, ҳаётимизда радио-телевидение, Интернет билан бирга босма нашрларнинг ҳам ўз ўрни бор.

Бугунги кунда босма нашрларни таълим муассасаларига, ўқитувчи-профессорларга етказиб бериш ҳам жиддий муаммога айланган. Чунки бу борада матбуот тарқатиш ва почта тизимининг фаолияти мутлақо талабга жавоб бермайди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда босма матбуот нашрлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, мактаб ва олийгоҳларни педагогик фаолият учун зарур нашрлар билан таъминлаш, уларнинг кутубхоналарини ўқув ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин», — Президент Шавкат Мирзиёев. 
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!