Президент фармони билан 264 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент фармони билан 264 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев 264 нафар шахсни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Фуқароликка қабул қилинганлар орасида 40 йилдан буён фуқаролик олишни кутиб келганлар ҳам бор. Телеканал лавҳасида Хурсана Жумабоева 2000 йилда Ўзбекистонга кўчиб келгани, бироқ кўп йиллар давомида фуқаролиги бўлмагани сабабли Тожикистонга бора олмаганини айтган. Робия Қаҳҳорова эса Ўзбекистон фуқаролигини 40 йил кутганини маълум қилган. Қайд этилишича, фуқароликка қабул қилинган 264 кишининг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1991–2007 йиллар оралиғида 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган. 2007–2016 йилларда эса фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган. 2016 йилдан буён қарийб 26 минг киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар