Президент эълон қилган ноодатий мусобақада ғолиб Бекободми ёки Олмалиқ шаҳри?

Президент эълон қилган ноодатий мусобақада ғолиб Бекободми ёки Олмалиқ шаҳри?

Хабарингиз бор, 2017 йил 18 август куни Президентимиз Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташрифи чоғида Бекобод ва Олмалиқ шаҳарлари ўртасида ривожланиш бўйича мусобақа ўтказиш таклифини илгари сурган эди.

Шундан буён ушбу иккала шаҳарда бунёдкорлик ишлари авжида. Шаҳарлар ўртасидаги соғлом рақобат асосида бозордаги нарх-наводан тортиб, аҳоли турмуши учун яратилаётган барча шароитлар, янги корхоналарни ишга тушириш, иш ўрни яратиш, барчаси эътиборга олинмоқда. Бир сўз билан айтганда, одамларнинг розилиги учун бирдек ҳаракат қилинмоқда. Хўш, айни пайтда қайси шаҳарни олдинги қаторда дейишимиз мумкин?

Ҳар икки шаҳар одамларининг ҳаётдан розилик, бугунги кунидан шукроналик уфуриб турган юз-кўзларидаги мамнунлик бизга ҳам кўчди шекилли, асосий мақсад – ким ғолиб, деган саволга жавоб топишда очиғи, қийналдик. Боиси, сўнгги бир йилда аҳоли турмуш даражаси ва сифатини юксалтириш йўлида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича бир ўринда Бекобод, бошқасида Олмалиқ шаҳри устун кўринади.

Фикримиз асоссиз бўлмаслиги учун биргина мисол. Аҳолига янги кўп қаватли турар жойлар қуриш бўйича Бекободда 5 та, Олмалиқда 10 та кўп қаватли уй барпо этилмоқда. Бу ўринда Олмалиқ шаҳри ғолиб!

Яратилган иш ўринлари ҳисобига Бекобод шаҳрида ишсизлик даражаси 12,1 фоиздан 8,7 фоизга тушган. Олмалиқ шаҳрида эса бу кўрсаткич ўтган йилги 4,3 фоизлигича, ўзгармай қолган. Демак, бу борада Бекобод шаҳри олдинда!

Мусобақада ким ғолиб бўлишидан қатъий назар, бунда ҳеч бир томон ютқазмайди. Зеро, мусобақанинг мутлақ ғолиби – бу ҲАР ИККИ ШАҲАР АҲОЛИСИ, яъни, у ерда яшаётган юртдошларимиз!

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!