Президент: "Бу мамлакатни набираларимиз учун асраб қолишимиз керак"

Президент: "Бу мамлакатни набираларимиз учун асраб қолишимиз керак"

Беларусь президенти Александр Лукашенко ўзининг Янги йил мурожаатида мамлакат давлатчилигини мустаҳкамлаш лозимлигини маълум қилди. Бу ҳақда MK.ru хабар берди.

Алоҳида сўзларни у Беларусь мустақиллигини қуришга ёрдам берганларга қарата айтди. Айрим экспертлар мазкур мурожаатда Россия президенти Владимир Путинга қаратилган сўзлар борлигига эътибор берди.

Александр Лукашенко мурожаатини анъанавий оила қадриятларидан бошлади ҳамда бу ажойиб даврда байрамона дастурхон атрофида оила аъзолар ва дўстлар билан учрашишини таъкидлади. У ёшларни бобоси ва бувисини унутмасликка ва дам олиш вақтларини улар билан бирга ўтказишга чақирди. Ёшларга мурожаат қилар экан, Беларусь раҳбари мамлакатнинг уларнинг ақл-идроки ва энергетикасига эҳтиёжи борлигини таъкидлади.

Ёдингизда бўлсин: ҳеч ким сизни уйдагидек севмайди ва асрамайди , дейди Лукашенко. У ўзининг илиқ сўзларини меҳнатсевар, зиёли, кекса авлод ва Ватан ҳимоячиларига ҳамда биринчи суверен ва мустақил давлатни яратганлар барчага қаратмоқчилигини айтди.

Биз давлатчилигимизни ҳалоллик ва адолат тамойиллари асосида мустаҳкамлашимиз керак ва бу мамлакатни болалар ва набиралар учун сақлаб қолишимиз керак , дея огоҳлантирди Лукашенко.

Президентнинг қайд этишича, ўтган йили улар беларусияликлар учун осойишталик осмонни сақлаб қолишнинг уддасидан чиққан. Лукашенко Беларусь халқи билан биргаликда барча тўсиқларни бартараф этиши ва ватан келажагини таъминлай олишига ишонч билдирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!