Пресс-турлар ва ОАВ билан ҳамкорлик: Туризм вазирлиги матбуот хизматининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида

Пресс-турлар ва ОАВ билан ҳамкорлик: Туризм вазирлиги матбуот хизматининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида

2022 йил давомида Туризм ва маданий мерос вазирлиги (ҳозирги Маданият ва туризм вазирлиги) томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Пресс-турлар ва ОАВ билан ҳамкорлик: Туризм вазирлиги матбуот хизматининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида

Хусусан, Вазирлик фаолиятига доир мавзуларда оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик учун жами 19 та матбуот анжумани ташкил этилди. Ушбу матбуот анжуманларининг 8 таси бевосита ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро (2 та), Самарқанд (2 та), Фарғона ва Наманган вилоятлари) нинг ўзида ўтказилди.

Пресс-турлар ва ОАВ билан ҳамкорлик: Туризм вазирлиги матбуот хизматининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисида

Бундан ташқари, республикамиз ҳудудлари ва хорижий давлатларга мамлакатимиздаги ва хориждаги оммавий ахборот воситалари вакиллари (журналистлар ва блогерлар) иштирокида жами 34 та пресс-тур ташкил этилди.

Жумладан, ушбу пресс-турларнинг 5 таси хориж давлатлари (Испания, Озарбайжон, Қозоғистон, Россия Федерацияси ва Япония) га амалга оширилди.

Шу билан бирга, туризм ва маданий мерос соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида мунтазам равишда Вазирликнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали 2022 йилда жами 3 044 та материал ёритилди. Маҳаллий ОАВда эса жами 4 261 та материал кенг жамоатчилик учун эълон қилинди.

Шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ҳамкорликда туризм ва маданий мерос соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар ҳамда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида 794 та материал хориж нашрларида чоп этилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!