Пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Пойтахтда иситиш мавсуми қачон бошланиши маълум қилинди

Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсуми жорий йилнинг 16 октябридан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди.

Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади.

Маълумот учун, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.

Manba: sof. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!