Пойтахтда интеллектуал видеокузатув тизими жорий қилинади

Пойтахтда интеллектуал видеокузатув тизими жорий қилинади

Тошкент шаҳар ҳокимлигида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси самарадорлигини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Унда пойтахтнинг ижтимоий-иқтисодий соҳа объектлари, маданият ва истироҳат боғлари, деҳқон бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг кириш-чиқиш жойларига интеллектуал видеокузатув тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, бу борада хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш ва истиқболли лойиҳаларни амалиётга кенг жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, йиғилишда мутасаддилар бу борадаги камчиликлар ҳақида тўхталиб, ўзларининг таклифларини билдириб ўтишди.

Manba: uz24.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!