Пойтахтда икки йўловчи ташувчи автобуслар тўқнашди

Пойтахтда икки йўловчи ташувчи автобуслар тўқнашди

Жорий йилнинг 4 декабрь куни соат 07:50ларда, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасида жойлашган "Ашхобод" сайлгоҳи қаршисида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Д.Р. бошқарувидаги ва яна бир ҳайдовчи, 1976 йилда туғилган Ф.М. бошқарувидаги йўловчи ташувчи автобуслар иштирокида енгил тўқнашув содир бўлган.Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!