Пойтахт туманларидан бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Пойтахт туманларидан бирида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Яшнобод туманида 9 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади, деб хабар бермоқда Ҳудудгаз пойтахт.

2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Тошкент шаҳар,Яшнобод тумани “Султон Машҳадий” кўчасидаги ер усти Д-108 мм ўрта босимли ва “Паркент” кўчаси, 38 уй олдидаги ер усти Д-76 мм паст босимли газ қувурларидаги газ сизиб чиқиш ҳолатларини бартараф этиш ишлари “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан 2021 йил 9 июль куни амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу ишларни бажаришда 2021 йил 9 июль куни соат 11:00 дан 18:00 га қадар қуйидаги табиий газ истеъмолчиларига газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Аҳоли истеъмолчилари:

“Паркент” кўчасидаги, 6 та кўп қаватли уйлар, 120 та хонадон.

Улгуржи истеъмолчилари:

“Султон Машҳадий” ва “Паркент” кўчаларидаги маиший корхоналар.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!