Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради

Пойтахт ҳокимлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради

«Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим», — дея қўшимча қилинади хабарда.

Ҳокимлик бундай шароитда аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига 24−26 июль кунлари Ўзбекистонда ҳавода иссиқ кўтарилиши ҳақида хабар берилган эди (https://www.gazeta.uz/uz/2021/07/23/weather/). Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан +4…+6 даража юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +41…+44 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда +45…+46 даражагача исийди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!