Порошенко Украинадан қочиб кетмоқчи

Порошенко Украинадан қочиб кетмоқчи

Айрим ОАВларда Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко мамлакатдан қочиб кетмоқчи экани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Масалан, «Elisa Journal»нинг ёзишича, Порошенконинг партияси паст рейтинг сабаб Радага ўта олмайди. Шу сабабли унга маркази Лондон ёки Брюсселда жойлашадиган халқаро ташкилот тузиб, унинг раҳбари сифатида ўша ерга кетишни маслаҳат беришмоқда.

«Шундай қилиб, у мамлакатдан қочиб кетгандек эмас, унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи вакилдек кўринади»,-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2014-2019 йилларда Украинанинг бешинчи президенти бўлган Порошенко 2014 йил аввалги президент Виктор Януковичнинг кетиши ва мамлакатдаги бошбошдоқликлар фонида давлат раҳбарига айланган эди. Жорий йилдаги сайловларда ютқазгач, унга қарши бирин-кетин 3 та иш очилди. 

Порошенконинг ўзи эса йирик капиталга эга тадбиркор ва машҳур «Рошен» қандолатчилик компанияси эгаси саналади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!