Порошенко Украинадаги ҳарбий вазият қачонгача амал қилиши мумкинлигини айтди

Порошенко Украинадаги ҳарбий вазият қачонгача амал қилиши мумкинлигини айтди

Украина президенти Пётр Порошенко Киевдаги матбуот анжуманда мамлакатда киритилган ҳарбий вазият тартибининг амал қилиш муддатлари ҳақида сўзлади.

Агар катта кўламли тажовуз, Россия қуролли кучларининг Украина ҳудудига бостириб кириши бошланмаса, ҳарбий вазият узайтирилмайди , деб айтган Порошенко.

Порошенконинг таъкидлашича, ҳарбий вазият бекор қилингач президент сайловларига тайёргарлик бошланади. Унинг айтишича, исталган ҳолатда ҳам ҳарбий вазият сайловлар ўтказилишига тўсқинлик қилмайди.

Олий рада Керчь бўғозида украин ҳарбий кемаларининг Россия томонидан ушланиши воқеасидан кейин Порошенконинг Украинанинг 10 та вилоятида 30 кунлик муддатга ҳарбий вазият киритилиши ҳақидаги фармонини маъқуллаган. Ҳужжат 29 ноябрдан кучга кирган. Ҳарбий вазият фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини вақтинчалик чеклашга имкон беради.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!