Порошенко сайлов кампаниясига 2,5 млн доллардан ортиқ пул сарфлаб бўлди

Порошенко сайлов кампаниясига 2,5 млн доллардан ортиқ пул сарфлаб бўлди

Иккинчи марта давлат раҳбари лавозимига номзодини қўйган Украина президенти Пётр Порошенко сайлов кампаниясига 70 миллион гривен (2,5 миллион доллардан ортиқ) маблағ сарфлади, у кампанияни ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирмоқда. Бу ҳақда президент штаби вакили Олег Медведев маълум қилди.

Айни пайтда кампания учун 70 миллион гривен сарфланди. Жами қанча маблағ сарфланиши ҳозирча аниқ эмас , - деди Медведев. Унинг сўзларига кўра, Порошенко ўз сайлов кампаниясини ўзи молиялаштирмоқда.

Украина президент сайлови 31 мартда бўлиб ўтади. Президентликка жами 44 киши ўз номзодини қўйган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!