Порошенко Россияга қасдма-қасд Грузияни қайта номлашни таклиф қилди

Порошенко Россияга қасдма-қасд Грузияни қайта номлашни таклиф қилди

Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко ўз ҳамюртларини Тбилисига “Россия тажовузига” қарши курашда ёрдам бериш учун Грузияга дам олишга боришга чорлади. Унинг мурожаати фейсбукда эълон қилинган. 

“Албатта, мен украиналикларни Украинада дам олишга чорлайман, бироқ хорижда ёки оккупация қилинган Қримда дам олишни режалаштирганларга Грузияни танлашни тавсия қиламан”, деган Порошенко. 

Порошенко ҳамюртларини “грузиялик биродарларини кулфатда қолдирмасликка” чақирган.

У, шунингдек, Украина вазирлар маҳкамасига Украина-Грузия-Украина йўналишидаги рейслар учун аэропорт йиғимларига чегирмалар тақдим қилиш таклифи билан мурожаат қилган.  

Бундан ташқари, Порошенко Грузияни Сакартвело деб қайта номлашни таклиф қилган. “Грузия Киев номидаги бир муҳим ҳарфни ўзгартиришга жазм қилганди”, деб эслатиб ўтган собиқ президент.

Ўтган ҳафта президент Владимир Путин Грузияда Россияга қарши намойишлар бўлиб ўтгани ортида Россия авиакомпанияларига Грузияга 8 июлдан парвозларни тақиқловчи фармонни имзолаган. Туристик операторлар ва агентларга Грузияга йўлланмалар сотмаслик тавсия қилинган. Шунингдек, Россия ҳукуматига Грузиядаги россияликларни ватанларига қайтаришни таъминлаш вазифаси топширилган. 

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Грузиянинг Россия билан авиаалоқа тўхтатилишидан кўрадиган зарари 750 млн долларга яқинни ташкил қилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!