Порошенко ноябрь ойида қанча маош олгани маълум қилинди

Порошенко ноябрь ойида қанча маош олгани маълум қилинди

Украина президенти Петр Порошенко ноябрь ойида 28 минг гривна (1 минг доллар) маош олган, деб хабар берди «Украинские новости» нашри.

Хабарда айтилишича, ушбу маошдан 5,4 минг гривна (196 доллар) солиқ ва йиғимларга, қолган қисми эса хайрия мақсадлари учун ўтказилган.  

2017 йилги декларацияга кўра, Порошенко ўтган йили 16,3 миллион гривна (580 минг доллардан ортиқ)  даромад кўрган. «Фокус» журналининг ёзишича, Порошенконинг бойлиги ўтган йили 589 миллион доллардан 542 миллион долларга камайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!