Порошенко «Би-би-си»ни судга берди

Порошенко «Би-би-си»ни судга берди

Украина президенти Пётр Порошенко «Би-би-си»ни судга берди. Бунга у АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашув учун пул тўлагани ҳақида хабар тарқатилгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Telegraph.

Украина раҳбарининг ҳуқуқшунослари маълум қилишларича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди ва Порошенконинг «шахсияти ҳамда қадр-қиммати дахлсизлиги»га қарши қаратилганди. Адвокатларнинг сўзларига кўра, хабар жуда салбий таъсирга эга бўлган, сабаби Порошенко Украинада коррупцияга қарши чораларни жорий этишда фаол иштирок этяпти.

Таъкидланишича, «Би-би-си» Украина президентининг хабар бўйича шикоятини қаноатлантиришдан бош тортган ва у ўчириб юборилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан дўстлик тўғрисидаги шартномани бекор қилганди.

Manba: kun.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!